КОРПОРАТИВ ҲУҚУҚ

Авторы

  • Said Gulyamov

Поделиться

Ключевые слова:

корпоратив ҳуқуқ меъёр конституция қимматли қоғозлар ахборот

Аннотация

Ҳуқуқий тизим ҳар бири ўзининг предметига ва ушбу предмет-нинг мазмунини ташкил этувчи муносабатларни тартибга солишнинг ўзига хос усулига эга бўлган бир қанча ҳуқуқ соҳаларидан ташкил то-пади. Ҳуқуқ соҳаси ўз навбатида биргаликда умумий ва махсус қисм-ни ташкил этадиган меъёрлар, институтлар, субинститутлар ва кичик тармоқларга бўлинади. Ҳуқуқ соҳаси ва унинг тузилиши ҳам бир вақтда шаклланмайди: давлат ва жамият ривожланишининг босқичи-дан келиб чиққан ҳолда уларнинг моҳияти ва қўлланилишида турли ўзгаришлар содир бўлади, янги ҳуқуқ соҳалари ва соҳа ости ҳуқуқла-ри пайдо бўлади, уларнинг айримлари эса ўз мавқеини йўқотади.

Лекин, янги соҳалар, ҳуқуқ ости тармоқлари ва ҳуқуқий инсти-тутларнинг шаклланиши субъектив қарашлардан эмас, балки объек-тив шарт-шароитлардан, яъни жамият ривожланишининг у ёки бу ри-вожланиш босқичидаги ижтимоий-иқтисодий муносабатлардан келиб чиққан ҳолда шаклланади.

1991 йил Ўзбекистон ҳаётида давлат қурилиши ва ижтимоий-иқ-тисодий ривожланишнинг янги, сифатли босқичига ўтиш билан боғ-лиқ юксак аҳамиятга эга бўлган тарихий воқеалар юз берди. Респуб-ликамиз қадам қўйган жамият иқтисодда давлат мулкининг ҳукмрон-лиги рад этилганлиги, мулкчиликнинг турли шакллари мавжуд бўли-ши ва бозор иқтисодиёти шароитида уларнинг ривожланиши, маъму-рий буйруқбозлик усулларидан воз кечилиши ва жамиятни бошқариш тизимида демократик тамойиллардан фойдаланилиши кабилар билан характерланади.

Давлат суверенитети, халқ ҳокимиятчилиги, ташқи сиёсат, фуқа-роларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, республиканинг иқтисодий тизи-ми, миллий-давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилиши, давлат ҳокимия-ти органлари тизими каби муҳим масалалар мустақил Ўзбекистон Конституциясида ўз ўрнини топди.

Янги давлат қурилишининг асосий хусусиятлари шу билан изоҳ-ланадики, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ва давлат суверенитети тамо-йилларига содиқлигини эълон қилган ҳолда инсонпарвар ҳуқуқий дав-лат қурмоқда. Давлат ҳокимиятининг манбаи бўлиб, миллатидан қатъи назар фуқаролардан ташкил топган халқ ҳисобланади. Давлат ҳокимияти энди биринчи марта ҳокимиятларнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниш тамойилига асосланади. Республикадаги ижтимоий ҳаёт мафкуралар, фикрлар ва сиёсий инсти-тутларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланади. Олдинги ижтимоий тизимдан фарқли равишда, ҳеч бир мафкура давлат мафкураси сифати-да ўрнатилиши мумкин эмас.

Бу ўзгаришлар ҳуқуқ моҳиятининг ўзгаришига олиб келди ва ҳу-қуқий тизимга тўғридан-тўғри таъсир этди. Агар олдинги вақтларда ҳуқуқ ҳукмрон синфнинг иродасини мужассамлаштирган ва ижтимо-ий-синфий тартибга солиш функциясини бажарган бўлса, ҳозирги кунда у бутун халқнинг эркини ифода этади ва жамият манфаатлари-га хизмат қилади. Ҳуқуқ моҳиятининг олдинги тушунилишидан унинг ҳаётий заруратларга ва замонавий воқеликка тўлиқ жавоб бер-маётганлиги маълум бўлди.

Яхлит тарзда ҳуқуқий тизим тартибга солаётган муносабатлар-нинг характеридан келиб чиққан ҳолда икки асосий турга бўлинади – оммавий ҳуқуқий ва хусусий ҳуқуқий. Сўнгги йилларда ҳуқуқ тизи-мида, хусусан хусусий ҳуқуқ соҳасида, бир қанча ўзгаришлар юз бер-ди ва натижада унинг таркибида янги ҳуқуқ соҳалари, тармоқ ости соҳалари ва институтлар пайдо бўлди. Булар қаторига банк ҳуқуқи, хўжалик ҳуқуқи, тадбиркорлик ҳуқуқи, тижорат ҳуқуқи, халқаро сав-до ҳуқуқи, шу жумладан корпоратив ҳуқуқ кабиларни мисол келти-риш мумкин.

Ўзбекистон Республикасида хусусий мулкнинг ривожланиши ва унинг асосида бозор муносабатларининг амалга оширилиши хусусий ҳуқуқ мажмуасини ташкил этувчи ҳуқуқ соҳалари меъёрларининг мо-ҳиятини қайта англашга жуда катта таъсир кўрсатди. Олдинги даврда хусусий ҳуқуқ меъёрларида оммавий ҳуқуқ унсурлари устун эди. Ма-салан, хусусий ҳуқуқнинг олдинги асосий манбаси ҳисобланган 1963 йилги Ўзбекистон Гражданлик кодексида хусусий тадбиркорлик фао-лиятини чекловчи меъёрлар мавжуд эди, хусусий мулк ҳуқуқи мустаҳ-камланмаган эди, чунки маркс-ленин таълимотига кўра хусусий мулк бошқалар меҳнатини экспулатация қилиш манбаси сифатида қаралган, юридик шахслар давлат органларининг буйруғи ёки рухсати асосида ташкил этилган, ички ишларга давлатнинг аралашишига йўл қўйилган, шартнома эркинлиги деярли мавжуд бўлмаган, шартномалар қоида та-риқасида давлатнинг режалаштириш актларига асосан тузилиши керак бўлган ва бошқалар. Хусусий секторга алоқадор деярли барча ҳуқуқ соҳалари манбаларининг меъёрлари ушбу тамойил асосида қурилган эди.

1997 йил 1 мартдан бошлаб амал қилаётган Ўзбекистон Респуб-ликаси Фуқаролик кодекси меъёрлари асосан хусусий ҳуқуқ тамойил-лари асосида яратилган. Фуқаролик кодекси меъёрлари мазмуни ва тузилишини аниқлашнинг дастлабки асоси ФКнинг 1-моддасидаги қуйидаги қоидада келтирилган: "Фуқаролик қонун ҳужжатлари улар томонидан тартибга солинадиган муносабатлар иштирокчиларининг тенглигини эътироф этишга, мулкнинг дахлсизлигига, шартноманинг эркинлигига, хусусий ишларга бирон-бир кишининг ўзбошимчалик билан аралашишига йўл қўйилмаслигига, фуқаролик ҳуқуқлари тўсқинликсиз амалга оширилишини, бузилган ҳуқуқлар тикланиши-ни, уларнинг суд орқали ҳимоя қилинишини таъминлаш зарурлигига асосланади". Ушбу асосий тамойиллар фуқаролар ва уларнинг бирлаш-маларини давлат қатъий тартибга солишидан озод этди. Улар "қонунда тақиқланмаган ҳамма нарса рухсат этилади" тамойилига асосан ўз фаолиятлари қоидаларини мустақил тарзда белгилаш имкониятига эга бўлдилар. Бу юридик шахс сифатида тан олинган, бирлашган маблағ асосида хўжалик ёки ижтимоий фойдали фаолият юритаётган корпора-циялар – ташкилотларга ҳам тўлиқ тарзда тегишлидир.

Ҳуқуқ тизимида корпоратив ҳуқуқ мустақил тармоқ сифатида чиқмайди. У хусусий ҳуқуқ тизимидаги турли ҳуқуқ соҳалари: фуқа-ролик, молия, меҳнат, хўжалик, тадбиркорлик, муаллифлик ҳуқуқла-ри ва уларнинг институтлари, хўжалик ва корпоратив фаолиятни тар-тибга солувчи алоҳида ҳуқуқий актлар, шунингдек Ўзбекистон Рес-публикасида тан олинган ва миллий ҳуқуқ тизимига киритилган хў-жалик ва корпоратив фаолиятни тартибга солувчи халқаро ҳуқуқ меъёрларидан келиб чиққан ҳолда шаклланади. Шу жиҳатдан корпо-ратив ҳуқуққа маълум маънода оммавий ва кўп жиҳатдан хусусий ҳу-қуқ унсурларини ўзида мужассам этган фуқаролик ҳуқуқининг тармо-ғи сифатида қараш мумкин.

Корпорациялар билан бир қаторда барча юридик шахслар фао-лиятининг ҳуқуқий асослари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида, шунингдек, хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғриси-даги бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган. Шу билан бирга, муайян миқдордаги меъёрий ҳужжатларнинг мавжудлигига қарамас-дан, ҳали ҳам корпоратив ҳуқуқ соҳасида тартибга солинмаган муно-сабатлар мавжуд. Билим ва ахборотлар даражаси ҳозирча хусусий сектор ривожланиши ва ишлаб чиқариш имкониятлари кўламидан орқада қолмоқда, ушбу бўшлиқлар муҳим тўхтатиб турувчи омил бўлиши мумкин. Амалиётдаги ҳуқуқшунослар корпорациялар фао-лияти билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш юзасидан иқтисодий са-марадорлиги юксак бўлган ҳуқуқий ёндашишларни барча ҳолларда ҳам ишлаб чиқа олмайдилар. Судьялар корпорациялар фаолиятида юзага келган низоларнинг нозик жиҳатларини ҳуқуқ ва қонунчиликка асосан тўғри ва оқилона ҳал этишда қийинчиликларга дуч келишлари мумкин.

Миллий адабиётларда корпорацияларнинг фаолияти билан боғ-лиқ масалалар етарли тарзда ёритилмаган. Турли журнал ва даврий нашрларда чоп этилган мақолалар корпорациялар фаолияти ва уларни ҳуқуқий тартибга солишнинг баъзи жиҳатларинигина қамраб олади. Талабалар ва амалиётдаги ҳуқуқшуносларнинг корпоратив ҳуқуқ со-ҳасидаги турли саволларига жавоб берадиган, улар мурожаат эта ола-диган ягона ахборот манбаи мавжуд эмас.

Совет даври ҳуқуқ тизими ҳуқуқшунослик олий ўқув юртлари ўқув дастурларида Корпоратив ҳуқуқ фанини ўқитиш назарда тутил-маган эди. У ўша пайтда хўжалик фаолияти тизимини тартибга солиш-да қўлланилган бошқаришнинг маъмурий усулларига мос эмас эди. Ҳозир эса вазият ўзгарди. 2002-2003 ўқув йилидан бошлаб, Тошкент Давлат юридик институтида Корпоратив ҳуқуқ фанини ўқитиш махсус курс сифатида киритилди. Бунда ҳуқуқшуносларнинг хусусий ҳуқуқ, шу жумладан Корпоратив ҳуқуқ фанини ўрганишга бўлган талаби ошаётганлиги инобатга олинди. Бу аввало, Ўзбекистонда мулкни дав-лат тасарруфидан чиқариш ва давлат корхоналарини хусусийлашти-риш натижасида хўжалик жамиятлари ва ширкатлари, шу жумладан акционерлик жамиятларининг турли кўринишлари фаолият юритиши ва ривожланиш жараёнининг кучайиб бораётганлиги, шунинг учун корпоратив ҳуқуқ меъёрлари, уларнинг қўлланилиши ва корпоратив низоларни асосли ҳал этишни такомиллаштириш зарурати мавжудли-ги кабилар билан изоҳланади.

Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда талабалар, ўқитувчи-лар, корпоратив ташкилот раҳбарлари ва мутахассисларига корпора-тив ҳуқуқнинг ҳуқуқий институтлари ва меъёрлар моҳияти ҳақидаги билимларни эгаллаш ҳамда уларни амалиётда самарали қўллаш жа-раёнида ёрдам бериш мақсадида ТДЮИ "Халқаро хусусий ҳуқуқ" ка-федрасида "Корпоратив ҳуқуқ" дарслиги тайёрланди.

Муаллифлар ушбу ҳамкорликдаги меҳнат бўлажак ҳуқуқшу-носларнинг корпоратив ҳуқуқ соҳасидаги билимларини оширишга хизмат қилишига ишонадилар. Шу билан бирга, ушбу дарсликнинг тақризчиларига ҳамда дарслик юзасидан ўзининг амалий фикр-мулоҳаза ва таклифлари билан кейинги нашрларда унинг сифатини оширишга ёрдам берган барча китобхонларга чуқур миннатдорчилик билдирадилар.

Библиографические ссылки

АКЦИЯДОР АХБОРОТНОМАСИ. Корпоратив ҳуқуқ муаммоларини ўрганиш Институти http://www.vestnikao.ru/

КОРПОРАТИВ ҲУҚУҚ МАСАЛАЛАРИ http://sibucom.ru/

КОРПОРАТИВ ҲУҚУҚНИ ҚЎЛЛАШ МАСАЛАЛАРИ. http://www.biznes-advokat.ru/

"ЧЕЛТЕР". КОМПАНИЯСИ ГУРУҲИ. Корпоратив ҳуқуқ бўйича консалтинг. http://www.chalter.ru/

ЕВРОПА КОМИССИЯСИ (TACIS). Ғарбий европа мамлакатлари ва Россия Федерациясидаги корпоратив ҳуқуқ. http://law.pp.ru/

"АКЦИОНЕРНЫЙ ВЕСТНИК" ЖУРНАЛИ. Корпоратив ҳуқуқ соҳасидаги муаммоларни ҳал этишнинг амалий қўлланмаси.

http://www.iile.ru/

КОРПОРАТИВ ҲУҚУҚЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ. Эмитентлар ва акциядорларнинг корпоратив ҳуқуқларини ҳимоя қилиш.

http://www.praga.kiev.ua/

КОРПОРАТИВ ҲУҚУҚ ИНСТИТУТИ. Хусусий ташаббуслар ва корпоратив бошқарув ҳамда инвесторлар ҳуқуқларини ривожлантириш чораларига кўмак бериш вазифалари ҳақида. РФ корпоратив ҳуқуқи, рейтингларни тузиш усуллари ва категориялари ҳақидаги ахборот. Бошқарув атамалри луғати. http://www.islg.ru/

КОРПОРАТИВ ҲУҚУҚ ВА БОШҚАРУВ ИНСТИТУТИ. http://www.e-xecutive.ru/

КОРПОРАТИВ ҲУҚУҚ ВА БОШҚАРУВ ИНСТИТУТИ. http://distance-learning.ru/

КОРПОРАТИВ ҲУҚУҚ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА МАСЛА-ҲАТЛАР. http://www.preiskurant.ru/

"КОРПОРАТИВ ҲУҚУҚ" КОНФЕРЕНЦИЯСИ. Корпоратив ҳуқуқ. Россия ҳуқуқ тизимида корпоратив ҳуқуқ. http://www.fdp.ru/

"ЮРКЛУБ" КОНФЕРЕНЦИЯСИ. Корпоратив ҳуқуқ. http://forum.yurclub.ru/

КОРПОРАТИВ ҲУҚУҚ. http://www.uis-mos.ru/

КОРПОРАТИВ ҲУҚУҚ. http://aipet.kz/

КОРПОРАТИВ ҲУҚУҚ. http://www.artlex.ru/

ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАР КОРПОРАТИВ ҲУҚУҚИ. Корпоратив ҳуқуқ ва корпоратив бошқарув масалаларига бағишланган китоблар, диссертациялар каталоги. Библиография. Акциядорлар ҳуқуқларини суд тартибида ва суддан ташқари ҳимоя қилиш (АҚШнинг корпоратив қонунчилиги). http://www.lin.ru/

КОРПОРАТИВ ҲУҚУҚ "ЯНГИЛИКЛАР". Машғулот компаниялари. КБРА компанияси (Кадрлар Бошқаруви ва Рекрутинг Агентлиги). http://www.hrm.ru/

КОРПОРАТИВ ҲУҚУҚ ВА БОШҚАРУВ. Россияда қабул қилинган янги Корпоратив бошқарув Кодекси. http://www.rci.org.uk/

"БИЗНЕС РЕЖАЛАШТИРИШ ВА КОРПОРАТИВ ҲУҚУҚ" КУРСИ. Жамият иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

http://www.mibif.ru/

ҲУҚУҚШУНОСЛАР УЧУН "КОРПОРАТИВ ҲУҚУҚ" КУРСИ. http://www.lawkiso.narod.ru

КУРС ИШЛАРИ ВА РЕФЕРАТЛАР. Курс ишлари ва рефератлар: Корпоратив ҳуқуқ (юридик шахслар). http://www.tarasei.narod.ru/

"ЛЮДИ ДЕЛА". Россия таҳлилий журнали. http://www.ludidela.ru/

"ХАЛҚАРО ВА КОРПОРАТИВ ҲУҚУҚ". http://www.virtualuk.ru/

РЕФЕРАТЛАР ТЎПЛАМИ Корпоратив ҳуқуқ. Фуқаролик ҳуқуқи. Ҳуқуқий фанлар. http://www.monax.ru/

"НОВЫЙ КАНАЛ". http://www.novy.tv/

"ОЛЕНА КIБЕНКО". ЕИ корпоратив ҳуқуқининг оламшумул ислоҳоти. http://www.eclc.gov.ua/

КОРПОРАТИВ ҲУҚУҚ ПАРАДОКЛАРИ. http://www.exclub.ru/

"ПРАВО И ПОЛИТИКА". РФнинг халқаро илмий журнали. Хорижий корпоратив ҳуқуқ тизимида ҳосила даъволар. РФ корпоратив ҳуқуқ тизимида ҳосила даъволар. Улар шаклининг корпоратив ҳуқуқ тизимига боғлиқлилиги.

http://www.law-and-politics.com/

ҲУҚУҚИЙ МАРКАЗ. Корпоратив ҳуқуқ – юриспруденциядаги янги оқим. http://www.2m.ru/

ЎҚУВ ДАСТУРИ. Акциядорлик жамиятларидаги корпоратив ҳуқуқ ва бошқарув. http://www.e-ducate.ru/

КАСБИЙ ТАЪЛИМ ДАСТУРИ Акциядорлик жамиятларидаги корпоратив ҳуқуқ ва бошқарув. http://www.akdi.ru/

"ПРОФКОЛСАНТ". Сиз корпоратив ҳуқуқ бўйича ўзингизни қизиқтирган саволларни беришингиз мумкин.

http://www.profconsalt.ru/

РФ ПРЕЗИДЕНТИ ҚОШИДАГИ ДАВЛАТ ХИЗМАТИ РОССИЯ АКАДЕМИЯСИ. Акциядорлик жамиятларидаги корпоратив ҳуқуқ ва бошқарув. Корпоратив битимлар турлари. Корпоратив ҳаракатларни амалга ошириш ва РФнинг янги қонуничилигига асосан акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг амалий масалалари. http://www.cdipravo.ru/

КОНФЕРЕНЦИЯЛАРДА МУҲОКАМА ҚИЛИНАДИГАН МАВ-ЗУЛАР. Корпоратив ҳуқуқ. Россия ҳуқуқ тизимида корпоратив ҳуқуқ.

http://yedelkin.annkiar.ru/

МЕҲНАТ КОРПОРАТИВ ҲУҚУҚИ. Ўқув-услубий қўлланма (Крапивин О.М., Власов В.И.). http://www.auditcenter.ru/

"УАЙТ ЭНД КЕЙС". Шарқий Европада корпоратив ҳуқуқ, бирлашиш ва қўшиб олиш соҳасида "йил фирмаси" деб тан олинган. "Chambers Global" нашриёти. http://whitecase.ru/

ФОРУМ. Корпоратив ҳуқуқ. Улуш ҳуқуқига ўтиш. Ҳуқуқий масалалар. http://www.mosur.ru/

КОРПОРАТИВ РИВОЖЛАНИШ МАРКАЗИ. "Корпоратив ҳуқуқ ва амалиёт" курси. Корпоратив меъёрлар.

http://company.cbs-mba.ru/

"ОТКРЫТАЯ ЭКОНОМИКА" ЭКСПЕРТ КАНАЛИ. Корпоратив ҳуқуқ институти РФда россиядаги корхоналар учун корпоратив бошқарув рейтинги сифати ҳисобидан бошланди. http://www.opec.ru/

ҲУҚУҚИЙ АМАЛИЁТ. http://www.yurpractika.com/

"ЛИНИЯ ПРАВА" ҲУҚУҚИЙ ФИРМАСИ. Корпоратив ҳуқуқ масалалари бўйича маслаҳат. http://www.lprava.ru/

"ПАРСУ ЗАКОНА". ҲУҚУҚИЙ ФИРМАСИ. Корпоратив ҳуқуқ. http://www.paruszakona.ru/

ҲУҚУҚИЙ СЕМИНАР. Корпоратив ҳуқуқ компанияни бошкариш қуроли сифатида. http://www.yurclub.ru/

ҲУҚУҚИЙ СЕМИНАР. Корпоратив ҳуқуқ усулларини қўллаган ҳолда корпоратив бошқарув бўйича муаллифлик семинари.

http://www.lawportal.ru/

АНХ ЮРИДИК ФАКУЛЬТЕТИ. Семинарлар ва консалтинг. Корпоратив ҳуқуқ. Бошқарув муаммоларини ҳал қилиш қуроли сифатида корпоратив ҳуқуқ усуллари. http://www.lawfaculty.ru/

"CO@LIBRI". Меҳнат корпоратив ҳуқуқи. http://www.colibri.ru/

"ECONOMICS.EDU.RU". Халқаро ва хорижий, молиявий, савдо ва корпоратив ҳуқуқ. http://www.economics.edu.ru/

"GAMMAPRESTIGE" − КОРПОРАТИВ ҲУҚУҚ. Компания тузилишини режалаштириш. http://www.gammaprestige.ru/

"KVANTEX" – КОРПОРАТИВ ҲУҚУҚ. Корпоратив ҳуқуқ. Тижорат ҳуқуқи. Имтиёз ҳуқуқи. http://www.kvantex.ru/

"WWW.BRANDCOUNT.RU". Корпоратив ҳуқуқдан савол ва жавоблар. http://www.brandcount.ru/

"WWW.SIA.RU". Китобхонлар саволларига РФ корпоратив ҳуқуқ муаммоларини ўрганиш Институти юридик бўлими мутахассислари жавоб беришади. http://www.sia.ru/

WWW.SOVETNIK.ORC.RU. "Акциядорлик жамияти: корпоратив бошқариш масалалари": журнал-маълумотнома.

http://www.sovetnik.orc.ru/

corporative

Загрузки

29 17

Опубликован

27-09-2022

Категории

Как цитировать

Gulyamov С. (2022). КОРПОРАТИВ ҲУҚУҚ. Гулямов Саид Саидахрарович, 1(1), 5–482. извлечено от https://gulyamov.org/index.php/said/article/view/118