Корпоратив бошқаришнинг ҳуқуқий муаммолари: назария ва амалиёт

Авторы

  • Саид Гулямов

Поделиться

Ключевые слова:

корпоратив қонун модел ҳуқуқий тартиб инсайдерлик ахборот механизм

Аннотация

Тижорат билан шуғулланишнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли сифатида акциядорлик жамиятларининг1 шакллантирилиши, мулк ҳуқуқини таъминлаш билан биргаликда мамлакатларнинг бозор иқтисодиёти сари дадил ривожланиши ва унинг тамойилларини бутун дунёга тарқалишини таъминловчи муҳим омил бўлиб ҳисобланади. Чекланган жавобгарлик, бошқарувнинг марказлашганлиги, эгалик  улушини эркин тасарруф этиш имкониятининг мавжудлиги каби мазкур жамиятларнинг ўзига хос хусусиятлари ушбу юридик шахсларга йирик миқиёмдаги хўжалик фаолиятининг устувор қуроли бўлишга ёрдам берди.   

Замонавий технологияларнинг ривожланиши бир корхонада ишлаб чиқариш ҳажми ("economies of scale"), ишловчи ходимлар сони ва капитал қўйилмаларини оширилишига олиб келди[2]. Капитал жалб этишнинг нисбатан оддийлиги акциядорлик жамиятлари оммавийлашишининг яна  бир сабаби бўлди. Бошқача қилиб айтганда, комплекс бизнесни юритиш учун зарур бўлган катта миқдордаги пул воситалари тез йиғилиши ва белгиланган мақсадда тақсимланиши мумкин[3]. Ва ниҳоят, инвестицияга нисбатан хусусий мулк ижтимоий меёр сифатида қабул қилиниши, ривожланган бозор иқтисодиётига эга бўлган мамлакатларда корпоратив шаклнинг устунлигини изоҳловчи яна бир омиллардан бири бўлди[4]. Тегишинча, солиқ солиш ва давлат корхоналарини дотация қилиш орқали мажбурий омонатларни йиғиш йўли билан капитални фақат давлат томонидан жалб этишнинг зарурати қолмади.  

Ислоҳотларнинг замонавий босқичида суверен Ўзбекистоннинг иқтисодий сиёсати капитал қўйиш билан боғлиқ таваккалчиликни ўз бўйнига олувчи шахслар (яъни акциядорлар) ва акциядорлик жамиятларининг бошқарув органлари, шунингдек, мансабдор шахслари манфаатларида мувозанатни таъминловчи самарали механизм шаклланишига йўналтирилган корпоратив бошқариш тамойилларини киритиш билан ҳам чамбарчас боғлиқ бўлиб ҳисобланади. Мамлакатимизда келажакда бутун республика иқтисодиёти ривожланишининг истиқболларини белгилаб берувчи корпоратив бошқариш модели асосларининг шаклланиши амалга оширилмоқда. Ишлаб чиқаришни акциядорлаштириш, очиқ турдаги акциядорлик жамиятларини ташкил этиш, ушбу жараёнга аҳолининг барча қатламларининг фаол жалб этилиши учун кенг имкониятлар яратади. Ҳақиқий мулкдорлар синфини шакллантириш ҳаётий ҳақиқатга айланиб бормоқда[5].

Гарчи юриспруденция иқтисодга, у учун шу қадар қимматли бўлган юридик шахс институтини “совға” қилган бўлсада, юридик шахснинг бир тури сифатида акциядорлик жамияти бир вақтнинг ўзида иқтисоднинг ҳам “ижод маҳсули” ҳисобланади. Бу институт дастлаб айнан иқтисод соҳасида ривожланган ва мазкур институтдаги камчиликлар айнан иқтисодий усуллар билан тўлдирилган. 

Лекин акциядорлик жамиятларининг пайдо бўлиши ва фаолият юритиш билан боғлиқ кўпгина муаммоларни фақат иқтисодий тартибга солиш йўли билан ҳал этиш самарасиз бўлиб қолди. Бу эса корпоратив ҳуқуқ соҳаси ва фани ривожланиши бошланишининг сабабларидан бири бўлди. Гап шундаки, корпорацияларнинг камчиликлари уларнинг нисбатан мураккаб тузилишининг натижаси ҳисобланади, бу эса ўз навбатида, мазкур турдаги юридик шахсларга хос бўлган бир қатор вақтинчалик низолар ва муаммоларни келтириб чиқаради[6] ва корпоратив ҳуқуқ ушбу муаммоларни ҳал этиш ва бартараф қилишга йўналтирилган ҳуқуқий соҳа сифатида майдонга чиқади.  

Корпоратив ҳуқуқий муносабатлар соҳасида акциядорлар мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш[7] акциядорлик жамияти ва корпоратив ҳуқуқнинг марказий ва тўлиқ ҳал этилмаган муаммоларидан бири ҳисобланади. Бу корпорацияларни ташкил этиш ҳамда улар фаолиятининг эгалик қилиш ва бошқариш бир шахснинг қўлида тўпланмаслиги каби ўзига хос хусусияти билан изоҳланади. Бунда акциядорлар корпорациянинг асосий инвесторлари бўлиб майдонга чиқадилар, чунки, корпорация низом жамғармасининг ўзи таъсис бадаллари ва акциялар сотиб олиш орқали акциядорлар томонидан киритилган воситалардан ташкил топади.  

Акциядорлар ҳақиқатдан ҳам корпорация воситаларининг эгалари ҳисобланишади, лекин, улар бу воситаларни бошқармайдилар, натижада улар мол-мулкининг сақланиши ва даромадлилиги корпоратив механизмнинг такомиллашганлик даражасига боғлиқ бўлади[8]. Акциядорлар корпорациянинг мол-мулкидан фойдаланиш ва уни тақсимлаш устидан тўғридан тўғри назоратга эга бўлмайдилар, бу эса ўз навбатида алдаш, ўзлаштириш ва корпорация воситаларини бошқача усулда суиистеъмол қилиш ҳамда мақсадсиз фойдаланиш орқали бошқарувчилар ва бошқа акциядорлар томонидан акциядорларнинг (айниқса кичик миқдордаги акцияга эга бўлган акциядорларнинг) ҳуқуқ ва манфаатларини бузиш учун шароит яратади. Шу ердан мазкур тадқиқот ишида алоҳида эътибор қаратиладиган “агентлик муаммоси” деб номланувчи муаммо келиб чиқади[9].

Дивидендларни умуман ёки тўлиқ ёхуд ўз вақтида тўламаслик, ахборотни ўз вақтида, тўлиқ ошкор этмаслик,  корпорацияни бошқариш ва унинг даромадларини тақсимлашда иштирок этиш борасидаги акциядорлар ҳуқуқлари чекланишининг асосий турларидан ҳисобланади[10]. Афсуски, корпоратив ҳаракатлар турли жиҳатларининг тегишли тарзда ҳуқуқий тартибга солинмаганлиги (ёки унинг паст даражада эканлиги) етарли даражада кенг тарқалди[11].

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов одилона таъкидлаганидек, “хусусийлаштирилган корхоналарда корпоратив бошқарувнинг етарли даражада ривожланмаганлиги, давлатнинг бошқалар олдидаги устувор ҳолати, директорлик корпусининг назоратсизлиги, мулкдорларнинг етарли даражада ҳимоя қилинмаганлиги инвесторлар ҳуқуқларининг бузилишига олиб келади ва уларда республика корхоналарига нисбатан ишончсизлик кайфияти уйғонишига ёрдам беради.”[12].

Инвесторлар манфаатларининг суст ҳимоя қилинганлиги табиий равишда зарур инвестициялар киритилишини рағбатлантирмайди, бу эса ўз навбатида корпорацияларнинг моддий асосларини емиради ва миллий иқтисодиётда корпоратив шаклнинг аҳамиятини таҳдид остида қолдиради. Замонавий шароитларда бундай ҳолат ҳоҳлаган давлат иқтисодиёти учун номақбул ҳисобланади, чунки, корпорациялар бир вақтнинг ўзида мамлакат иқтисодиётининг самарадорлигига таъсир этган ҳолда йирик инвестицияларни жалб этиш ва улардан фойдаланишнинг энг самарали қуроли бўлиб хизмат қилади. 

Шу билан бирга акциядорлар ҳуқуқ ва манфаатлатларини ҳимоя қилишнинг энг самарали ҳуқуқий механизмини шакллантириш ва такомиллаштириш мураккаб вазифа бўлиб ҳисобланади, чунки, корпоратив шаклнинг мураккаб механизми ўз навбатида ҳал этилиши қийин бўлган бир қатор муаммоларни келтириб чиқаради. Мазкур ҳолат кенг ҳажмдаги инвестицияларга муҳтож бўлган ва бу борада етарли тажрибага эга бўлмаган бозор иқтисодиётига ўтиш даврида бўлган мамлакатларда янада яққол намоён бўлади. Аниқ ҳолатдан келиб чиққан ҳолда корпорация аъзолари мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишнинг классик фуқаролик-ҳуқуқий усулларини қўллаш, мумкин бўлмай қолади ёки самарасиз бўлади ва натижада мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишни чуқур ўрганиш ҳамда постсоциалистик мамлакатларнинг ижтимоий ва иқтисодий эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда унинг янги ҳуқуқий механизмларини яратиш заруратини келиб чиқади.  

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда шуни таъкидлаш жоизки, корпоратив ҳуқуқи назарияси ва фани корпоратив тузилмаларнинг амалий ривожланишида муҳим ўрин тутади. Прецедент ҳуқуқига асосланган мамлакатларда корпоратив ҳуқуқ ривожланишида судлар, романо-герман ҳуқуқ тизимидаги давлатларда эса баъзида ўтиш давридаги мамлакатлар учун афзалроқ бўлган, корпоратив муносабатлар учун аниқ чегараларни ўрнатувчи қонунлар муҳим рол ўйнайди. Лекин амалиётчи ҳуқуқшунослар ҳар доим ҳам корпорацияларнинг фаолияти билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда нисбатан иқтисодий самарали қарашларни ишлаб чиқа олмайдилар, судялар эса корпорациялар фаолиятидаги ўзига ҳос ҳолатларни қонунчилик нуқтаи назаридан тўғри ва нисбатан оқилона ҳал этишда қийинчиликларга дуч келишлари мумкин. Айнан шу жиҳатдан корпоратив муносабатларни комплекс равишда илмий таҳлил этиш зарур бўлиб ҳисобланади.  

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов бир неча марта таъкидлаганидек, Ўзбекистон ривожланаётган давлат бўлганлиги сабабли, тўлиқ равишда дунё иқтисодий ҳамжамиятига қўшилиш учун йирик хорижий инвестицияларга эҳтиёж сезади[13]. Лекин, юқорида таъкидланганидек, бугунги кунда инвестицияларни кўпайтиришнинг таъбир жоиз бўлса, ягона самарали воситаси - бу акциядорлик жамиятлари бўлиб ҳисобланади. Шу ердан мамлкатимиздаги корпоратив қурилишнинг хориджий инвестициялардан максимал даражада фойдаланиш билан боғлиқ кенг ривожланиши аҳамияти келиб чиқади. Ўзбекистон Республикасидаги йирик инвесторлардан DAEWOO AUTO, British-American Tobacco (BAT) кабиларни мисол тариқасида келитирш мумкин. Бугунги кундаги амалиёт мамлакатимизда бозор муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб муаммоларини ҳал этиш мақсадида ҳар томонлама хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун қулай ҳуқуқий муҳит яратиш заруратидан далолат бермоқда. 

Шуларнинг барчаси тадқиқот мавзуимиз сифатида юқорида кўрсатилган доирадаги муаммоларни ўрганишни белгилаб берди. Бунда акциядорлар ҳуқуқларини таъминлаш муаммоларининг хорижий ва миллий назарий асослари танқидий нуқтаи назардан ўрганилди, иқтисоди ривожланган мамлакатларнинг корпоратив қонунчилик базаси ва ҳуқуқни қўллаш тажрибаси таҳлил этилди.     

 

Библиографические ссылки

http://euro.m&a.eu.net

http://www.abd.com

http://www.arbitr.ru

http://www.atm.uz

http://www.balfort.com

http://www.bloomberg.com

http://www.bmj.de

http://www.business.baylor.edu

http://www.canada.justice.gc.ca

http://www.ccbn.com

http://www.computerra.ru/offline

http://www.corp-gov.org

http://www.dgap.de

http://www.e-analytics.com

http://www.ebrd.com

http://www.europa.eu

http://www.fcsm.ru

http://www.fedcom.ru

http://www.flexa.ru/law/zak/zak021-07.shtml

http://www.ft.com

http://www.gbn.org

http://www.iacis.ru

http://www.ice.ru

http://www.iet.ru

http://www.imf.com

http://www.iosco.org

http://www.ismm.ru

http://www.itbc.ru

http://www.law.harvard.edu

http://www.law.uk.edu

http://www.leginfo.ca.gov

http://www.legislature.ru

http://www.lin.ru/emitent.nsf

http://www.londonstockexchange.com

http://www.mediatext.ru/docs/5863?print

http://www.mergers-and-aquisitions.de

http://www.mer-icq.narod.ru

http://www.mmcfo.ru

http://www.moodys.com

http://www.nsdr.com

http://www.nyse.com

http://www.oecd.org

http://www.opec.ru

http://www.press-servise.uz

http://www.randomwalk.com

http://www.rcb.ru

http://www.review.uz

http://www.ricd.ru

http://www.rodina-law.ru

http://www.sec.gov

http://www.segaintersettle.com

http://www.shares.com

http://www.smeal.psu.edu

http://www.ssrn.com

http://www.standartpoor.com

http://www.stockpoint.com

http://www.stormarket.com

http://www.thecorporatelibrary.com

http://www.tradescape.com

http://www.uzse.com

http://www.uzsecurities.com

http://www.vestnikao.ru

http://www.wbrd.com

governance

Загрузки

37 18

Опубликован

27-09-2022

Категории

Как цитировать

Гулямов S. (2022). Корпоратив бошқаришнинг ҳуқуқий муаммолари: назария ва амалиёт. Гулямов Саид Саидахрарович, 1(1), 1–415. извлечено от https://gulyamov.org/index.php/said/article/view/120